www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Сарварбек уч карра чемпион чиқмоқчи

Етти ёшли болакай бир вақтнинг ўзида уч спорт тури билан шуғуллана олади, десак балки кимдир ишонмас. Аммо Сарварбек Сирожиддинов буни амалда исботлаяпти.

Ёш спортчи бу йил мактабга боради. Спортга анча эрта меҳр қўйган. Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган кикбоксинг ва қўл жанги тўгаракларининг фаол иштирокчиси. Яқинда "Баркамол авлод" ижодиёт маркази қошидаги шахмат машғулотларига ҳам қатнай бошлади.

– Кикбокс ва қўл жанги жисмоний чиниқишим учун зарур бўлса, шахмат ақл спорти, – дейди С.Сирожиддинов. – Тўгарак раҳбаримиз Fиёс Нарзиқуловдан шахмат сирларини ўрганяпмиз. Укам ҳам тўгарак аъзоси. Яқинда "Ёш шахматчилар" мусобақасида 2– ва 3-ўринларни эгалладик. Ҳар учала спортда чемпион бўл­моқчиман.

Ўз мухбиримиз.

  • 31-08-2019
  • | 15 |
  • № 24