www.jomboytongi.uz – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг «Jomboy tongi» газетаси раcмий веб-сайти

Жомбойлик қизлар Татаристондаги турнирда ғолиб бўлди

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида спорт устаси В.В.Левченко хотирасига бағишлаб 2006-2007 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган вилоятимиз вакиллари – Самарқанд шаҳри ва жомбойлик қизлардан иборат жамоа биринчи ўринни эгаллади.

– Ўн икки нафар қизларимиз юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасини амалда намоён қилди, – дейди жамоа раҳбари Шавкат Бозоров. – Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Уникс академияси қизлари билан ўтган беллашув қийин кечди. Аммо якунда қизларимиз нималарга қодир эканлигини амалда исботлашди.

Весал Вагифович Самедов мураббийлигида мусобақа кубогини қўлга киритган жамоа диплом ва медаллар билан тақдирланди.

  • 11-11-2019
  • | 58 |
  • № 33